31-Yanvar, 2023-yil

Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ тадбиркорларга жами 185 миллиард сўм ҚҚС суммаси қоплаб берилди

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўтказилган сайёр қабуллар давомида тадбиркорлар солиқ билан боғлиқ муаммога дуч келганлиги маълум қилинди.

Хусусан, 155 та тадбиркорлик субъектлари томонидан Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасига ҚҚСни қайтариш бўйича мурожаат қилинган.

Солиқ кодексининг 21-моддасига кўра солиқ тўловчи солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ёки қайтариш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 12-бобида ортиқча тўланган ва ортиқча ундирилган солиқларни ҳисобга олиш ҳамда қайтариш тартиби ва муддатлари белгиланган.

Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари томонидан Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида 155 та тадбиркорлик субъектларининг 185 миллиард сўм миқдоридаги ҚҚС суммаси қайтарилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение