27-Yanvar, 2023-yil

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг 4,4 млрд сўмлик “қарздорлиги” бартараф этилди

Наманган шаҳрида фаолият юритувчи “Zar-Zamin” МЧЖ (номи ўзгартирилган) электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилмаганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Аниқланишича, жамиятга нисбатан 12.02.2021 йилда электр энергиядан фойдаланиш бўйича қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилган. Мазкур ҳисобланган қарздорликка оид ҳолатлар электр таъминоти соҳасида назорат инспекцияси, суриштирув органлари томонидан ўрганиб чиқилган. Лекин далолатномадаги камчиликлар ўз исботини топмаганлиги аниқланган бўлса-да, жами 4,4 млрд сўм асоссиз қарздорлик бугунги кунга қадар жамиятнинг ҳисоб дастуридан чиқариб юборилмасдан, жамиятнинг мажбурияти сифатида кўриб келинган.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, 2012 йилдан буён металл маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланиб келаётган жамиятда 25-35 нафар киши фаолият кўрсатади.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан электр энергияси таъминоти корхонаси томонидан 4,4 млрд сўм ҳисобланган асоссиз қарздорлик жамиятнинг электр ҳисоб дастуридан чиқарилиб, тадбиркорга юклатилган мажбурият бартараф этилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение