19-Yanvar, 2023-yil

Бир гуруҳ тадбиркорларга ортиқча тўланган 29 миллиард сўмдан ортиқ ҚҚС суммаси қайтарилди

Бизнес-омбудсманга Тошкент шаҳрида турли йўналишларда фаолият юритувчи 33 та тадбиркорлик субъектлари солиқ органлари томонидан ортиқча тўланган ҚҚС суммасини қайтаришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Солиқ кодексининг 21-моддасига кўра солиқ тўловчи солиқлар, пенялар ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини ўз вақтида ҳисобга ўтказиш ёки қайтариш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 12-бобида ортиқча тўланган ва ортиқча ундирилган солиқларни ҳисобга олиш ҳамда қайтариш тартиби ва муддатлари белгиланган.

Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасига юборилган сўров хатига асосан 33 та корхонага жами 29,3 миллиард сўмдан зиёд сумма қайтарилишига эришилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение