12-Yanvar, 2023-yil

Тадбиркорга ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтаришда кўмаклашилди

Бухоро вилоятида фаолит юритувчи “Company” МЧЖ (номи ўзгартирилган) ортиқча тўланган маблағлари қайтарилмаётганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият томонидан ортиқча 127 миллион сўм ҚҚС тўланган ва ушбу маблағларни қайтариш бўйича солиқ органлари томонидан ижобий хулоса тақдим этилган. Аммо, мазкур хулоса Молия вазирлигининг Ғазначилик бошқармаси томонидан ижро қилинмаган.

Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши белгиланган.

Ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, тадбиркорга ортиқча тўланган маблағлар қайтарилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение