10-Yanvar, 2023-yil

Давлат органининг тадбиркорнинг ҳуқуқини бузувчи қарори ҳақиқий эмас деб топилди

Хоразмда фаолият юритувчи “Business” (номи ўзгартирилган) МЧЖ Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармасининг қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият бир қатор бошқа тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартномалар солиқ бошқармаси томонидан қалбаки (кўзбўямачилик битими) деб ҳисобланган ва Жамиятга 122 миллион сўм қўшимча ҚҚС ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Таъкидлаш лозим, Жамият Солиқ кодексининг 15-моддасига мувофиқ, контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилияти ва бошқа белгиланган талабларни текширган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Хоразм маъмурий судининг апелляция инстанциясига киритилган шикоят натижасида давлат солиқ бошқармасининг  Жамиятга 122 миллион сўм қўшимча ҚҚС ҳисоблаш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение