9-Yanvar, 2023-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорнинг фаолиятидаги тўсқинлик бартараф этилди

Фарғона вилоятида фаолият юритувчи “Alfa” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси масъул ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамиятга фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун лицензия ва норуда фойдали қазилмаларни участкаларини ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома берилган.

Шунга қарамасдан, ер участкасининг ер участкаси чегарасини белгилаш ҳамда картография қилиш ишлари амалга оширилмаган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан Жамият вакиллари, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, “Геология-маркшейдерлик хизмати” ДК ва мутасадди ташкилотлар иштирокида ажратилган ер майдонида топохариталаш ишлари амалга оширилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение