6-Yanvar, 2023-yil

Тадбиркордан ноқонуний ундирилган 94 миллион сўм маблағ қайтариб берилди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Business” ХК (номи ўзгартирилган) солиқ бошқармаси мансабдор шахсларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, вилоят солиқ бошқармаси томонидан Корхонанинг бошқа тадбиркорлик субъекти билан тузган шартномалари қалбаки (кўзбўямачилик битими) деб ҳисобланган. Шу билан бирга, солиқ бошқармаси томонидан Корхонанинг ҳисоб рақамидан қарийб 94 миллион сўм маблағ ноқонуний равишда ундирилган. Таъкидлаш лозимки, Корхона томонидан шартномаларни тузишдан аввал контрагент ҚҚС тўловчиси эканлиги аниқланган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Корхонадан ундирилган маблағлар тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қайтарилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение