4-Yanvar, 2023-yil

Давлат идорасидан тадбиркорга шартнома бўйича 486,3 миллион сўм тўлаб берилишига эришилди

Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни давлат идорасидан ундиришда қийинчиликларга дуч келиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Фарғона вилояти Қурилиш бош бошқармаси ўртасида объектни таъмирлаш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага мувофиқ Жамият томонидан белгиланган ишлар тўлиқ бажарилганлигига қарамасдан, белгиланган тўловлар амалга оширилмаган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида Фарғона вилояти Қурилиш бош бошқармаси ҳисобидан Жамият фойдасига 486,3 миллион сўмлик қарздорлик ундирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение