29-Dekabr, 2022-yil

Инвестиция дастури қабул қилинди

2022 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-459-сон қарори қабул қилинди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури қабул қилинди.

2023-2025 йиллар учун:

марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларни ўзлаштиришнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари;

тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестиция ва кредитларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

2023 йил учун:

инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур;

ишга тушириладиган йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларининг манзилли рўйхати;

стратегик инвестиция лойиҳалари рўйхати;

Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш талаб этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати;

амалга ошириш имкониятлари ўрганиб чиқиладиган истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати;

давлат ташқи қарзи жалб қилиниши режалаштирилаётган янги инвестиция лойиҳалари рўйхати тасдиқланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение