22-Dekabr, 2022-yil

Давлат раҳбари янги фармонни имзолади

Бугун, 22 декабрь Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Унга кўра экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун ажратиладиган молиявий ресурслар ҳисобидан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратишга рухсат этилади.

2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама, трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда ташиш харажатларининг 70 фоизини компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение