21-Dekabr, 2022-yil

Бизнес-омбудсман корхона раҳбарига кредит масаласида ёрдам берди


Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи “Ilyos” хусусий корхонаси раҳбари кредит маблағларини қайтаришда муаммолар юзага келганлигини маълум қилиб, Бизнес-омбудсмандан амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Аниқланишича, корхона раҳбари супермаркет қуриб, аҳолини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ва хизмат кўрсатиш мақсадида “Микрокредитбанк” Хўжайли тумани филиалидан 1 млрд 500 млн сўм кредит олган.

Аммо банкдан олинган кредит маблағлари эвазига супермаркет қурилиши учун зарур бўлган товарлар Россия Федерациясидан ўз вақтида етиб келмаган.

Супермаркет фаолиятини ишга тушириш режалаштирилган муддат кечикканлиги сабабли, ўз навбатида банк томонидан ажратилган кредитни тўлаш муддати ҳам кечиктирилган. Бу ҳолат тадбиркорнинг фаолиятида қийинчиликлар туғдирган.

Бизнес-омбудсман томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида банк ва хусусий корхона ўртасида қўшимча келишув шартномаси имзоланди. Унга кўра 1 млрд 500 млн сўм кредит маблағларини тўлаш муддати узайтирилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение