19-Dekabr, 2022-yil

Интеллектуал мулк департаменти ходимлари аттестациядан ўтказилди

 

Бугун, 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти ходимлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга ҳуқуқ берувчи махсус гувоҳнома олиш учун аттестациядан ўтказилди.


Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти ва Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди.

Аттестациядан ўтган 4 нафар ходимга махсус гувоҳнома бериш белгиланди. Аттестациядан ўтолмаган 3 нафар ходим эса 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказиш белгилаб қўйилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение