14-Dekabr, 2022-yil

«Ўзавиация» ходимлари аттестациядан ўтказилди

        Маълумки, назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширувчи мансабдор шахслари уларнинг малакаси ва профессионаллик даражасини баҳолаш, шунингдек, уларнинг назорат органи фаолиятига ҳамда тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширишга тааллуқли қонунчилик талабларига риоя этилиши учун масъулиятини ошириш мақсадида аттестациядан ўтказилади.


Жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги мансабдор шахслари уларга тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестация ўтказилди.

Аттестация натижасига кўра 4 нафар мансабдор шахсларга тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқи берилди.

   

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение