13-Dekabr, 2022-yil

Президент автобензин нархлари ошишининг олдини олиш бўйича қарорни имзолади


“Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–440-сон, 12.12.2022 й.) қабул қилинди.

Бундан мақсад куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг автобензин маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида таъминлаш, уларнинг нархларини барқарорлаштириш ҳамда аҳолининг ортиқча сарф-харажатларини қисқартиришдир.

Қарорга кўра:

2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 автобензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилади.

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат инспекцияси ўтказиладиган текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-торожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жазо чоралари қўлланилади, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение