Қурилиш фирмаси раҳбари Бизнес-омбудсманга
мурожаат қилган. У жамият
томонидан қурилган турар-жой биноларининг фойдаланишга қабул қилишга доир ҳуқуқий
муносабатлардаги мавжуд муаммоли ҳолатни бартараф этилишида амалий ёрдам
сўраган.
Маълум бўлишича, жамият томонидан Навоий шаҳрида турар-жой бинолари қуриб битказилган. Лекин мазкур турар-жой бинолари Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан фойдаланиш учун қабул қилиниши рад этилган.
Мазкур мурожаатни жойига чиқиб ўрганиш давомида вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мутахассислари билан биргаликда жамият аризаларининг рад этилиш асослари ўрганилиб чиқилди.
Мавжуд муаммоли ҳолатни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил сўровномасига асосан жамиятга тегишли турар-жой биносининг фойдаланишга қабул қилишга боғлиқ масалалари ҳал этилиши таъминланди.