3-Dekabr, 2022-yil

Инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши


БМТ бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида бутун дунёда кенг нишонланади.

Унинг мақсади жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронларга эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатиш, ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.

Мазкур сана дунё мамлакатлари қатори юртимизда ҳам кенг нишонланаяпти. Шу муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан юртдошларимизга мурожаат йўллади.

Жамиятимизнинг ажралмас бир қисми бўлган ногиронлиги бор фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида кейинги йилларда мамлакатимизда бир қатор қонунлар ҳамда 25 дан ортиқ бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мустаҳкам қонуний база яратилди. Бу эса мазкур тоифа вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш, уларнинг билим олиши, меҳнат қилиши, малакали тиббий хизматлардан фойдаланиши, ўз истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариши, мухтасар айтганда, ўзларини жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис этишлари учун янада қулай шароитлар яратиш имконини бермоқда.

«Ишонтириб айтаманки, сизлар ўзларингизни ёлғиз ҳис этмаслигингиз, зарур билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб, барча соҳа ва тармоқларда фаол иштирок этишингиз, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишингиз, маданий эҳтиёжларингизни таъминлашингиз учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт-саодат ва омад тилаб қоламан», – дея давлатимиз раҳбари мамлакатимиздаги 1 миллионга яқин ногиронлиги бўлган юртдошларимизга ўз самимий ҳурмат-эҳтироми ва эзгу тилакларини изҳор этди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение