2-Dekabr, 2022-yil

Бизнес-омбудсман сақлаб турилган юкларни тадбиркорга қайтарди


Бухоро вилоятида фаолият юритувчи “Расул” МЧЖ (номи ўзгартирилган) божхона тўлови қиммат ҳисобланганидан норози бўлиб 2022 йил 3 ноябрь куни Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, жамият Россия давлатидан олиб келган маҳсулотнинг божхона тўлови баланд ҳисобланган ҳамда юклари сақлаб турилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман аралашуви билан корхонанинг тегишли юкларини божхона ходимлари томонидан расмийлаштиришда, товарларни қонуний асосларда чегара ҳудудларидан олиб киришдаги муаммоси тез фурсатларда ижобий ҳал қилинди.

“Олиб келинган товар божхона постидан олиб чиқилди, тўловлар минимал даражада, яъни қонуний нархида ҳисобланди. Мурожаатим тез фурсатда ижобий ҳал қилиб берилгани учун Бизнес-омбудсманга ўз миннатдорчилигимни билдираман”, – дейди жамият раҳбари.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение