29-Noyabr, 2022-yil

Давлат раҳбари янги қонунни имзолади


Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиКўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Қонунни (ЎРҚ–803, 28.11.2022 й.) имзолади.

Янги Қонун кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни кўзда тутади.

Ушбу Қонун кўчмас мулкнинг қуйидаги турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан қўлланилади:

ер участкаларига;

биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;

кўп йиллик дов-дарахтларга;

мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.

Рўйхатдан ўтказувчи ёки бош рўйхатдан ўтказувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эмас.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение