
Ижтимоий
тармоқларда Андижон вилоятининг Бўстон туманида фаолият юритувчи тадбиркорнинг мулк
ҳуқуқлари бузилганидан норози бўлиб қилган мурожаат ёритилди.
Мурожаатда
кўрсатилган ҳолатлар қонун-ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлиги юзасидан
Бизнес-омбудсман томонидан айни дамда кўриб чиқилаётганлиги маълум қилинади.
Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир