25-Noyabr, 2022-yil

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби


“Тадбиркорлик билан шуғулланаман. Яқинда солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувини ўтказди. Мазкур текширувни ўтказиш тартиби қонунчиликда қандай белгиланган?”

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасида Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2021 йил 7 январдаги 1-сон Қарори қабул қилинган.

Ушбу Қарорга кўра солиқ органи текширувни қуйидаги тартибида амалга оширади.

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида солиқ органи раҳбари буйруғи чиқарилади, иккинчидан солиқ тўловчига ҳужжатларни олиш тўғрисида сўровнома юборилади, камерал солиқ текшируви натижалари юзасидан хулоса тузади, камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш далолатномасини тузади ва солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақида талабнома юборади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение