22-Noyabr, 2022-yil

Назорат қилувчи орган ходимлари аттестациядан ўтказилди

Бизнес-омбудсман девони ходимлари аттестация комиссияси таркибида назорат қилувчи органлар ходимларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказиш бўйича компетентлигини аниқлаш мақсадида мунтазам равишда аттестациядан ўтказади.

Таъкидлаш лозим, жорий йилнинг 10 ойи давомида назорат қилувчи органларнинг 4 370 нафар ходими ўртасида жами 175 та аттестация ўтказилган, шулардан 718 нафари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Шу билан бирга, текширишларни амалга ошириш жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ўқув семинарлари ҳам ўтказилмоқда. Навбатдаги семинарлар доирасида Адлия вазирлиги, Интеллектуал мулк ҳуқуқи агентлиги ходимлари учун давлат назорати соҳасини тартибга солувчи сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение