16-Iyul, 2020-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркор фойдасига 104 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилди

Бизнес-омбудсманга “SMARTSYSTEM NUKUS” МЧЖ раҳбари Т.Арзымбетов мурожаат қилиб, Тахтакўпир тумани халқ таълим бўлимининг буюртмасига асосан туманидаги 1, 2, 4, 6, 10 ва 11-сонли умумтаълим мактабларига видео кузатув камералари ўрнатиш ишларини бажарганлиги, лекин, тумани халқ таълим бўлими 10.06.2019 йилдаги
255-сонли шартномага мувофиқ 104 943 620 сўм пул маблағларини тўлаб берилмасдан келаётганлигини баён қилган.

Мурожаат ўрганилиб чиқилиб, Тахтакўпир тумани халқ таълим бўлимидан тадбиркор фойдасига 104 943 620 сўм пул маблағларини ундириш юзасидан жорий йилнинг 4 март куни Бизнес-омбудсман томонидан Чимбой туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Чимбой туманлараро иқтисодий суди томонидан 2020 йил 22 май куни даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, Тахтакўпир тумани халқ таълим бўлимидан “SMARTSYSTEM NUKUS” МЧЖ фойдасига 104 943 620 сўм пул маблағларини ундириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение