21-Noyabr, 2022-yil

Омбудсманларнинг III-халқаро форумида Ўзбекистон таклифлари тингланди

Польшанинг Катовице шаҳрида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсманларнинг III-халқаро форуми ҳамда Европа кичик ва ўрта корхоналар конгресси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Касимов ҳам онлайн тарзда иштирок этди.

Ўзбекистон вакили Омбудсманларнинг III-халқаро форумида ўз маърузаси билан қатнашиб, тадбиркорлар ҳимоясига доир таклифларини билдирди.

Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган тадбирда, шунингдек, Европа Омбудсмани, Австралия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Украина бизнес-омбудсманлари, АҚШ кичик бизнес маъмурияти, Буюк Британия Кичик бизнес вакиллари ҳам қатнашишмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение