14-Noyabr, 2022-yil

Тадбиркорга давлат корхонасидан 661,8 миллион сўм қарздорлик ундирилади

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Technology” (номи ўзгартирилган) МЧЖ давлат корхонаси томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш варизлиги ҳузуридаги корхона ҳамда Жамият ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ белгиланган техник жиҳозлар етказиб берилган, бироқ бажарилган ишлар учун тўлов амалга оширилмаган.

Бу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида суд қарори билан Жамият томонидан амалга етказилган техник жиҳозлар учун 661,8 миллион сўм қарздорлик ундирилиши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение