12-Noyabr, 2022-yil

“Бизнес — коррупцияга қарши” мавзусида мулоқот бўлиб ўтди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида тадбиркорлар, Бизнес-омбудсман ўринбосари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур тадбир БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 



Ушбу мулоқотдан асосий мақсадлар:

  • давлат органлари фаолиятида ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш;
  • тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш;
  • соҳадаги мавжуд муаммолар бўйича фикр-мулоҳазаларни ўрганиш;
  • бизнес секторида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга доир амалий таклифлар ишлаб чиқишдир. 


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение