12-Noyabr, 2022-yil

Тадбиркорнинг мулкий ҳуқуқларини расмийлаштиришга кўмаклашилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ҳаракатсизлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Маълум бўлишича, тадбиркор томонидан электрон аукцион орқали Бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводи харид қилинган. Шунга қарамасдан, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳри Яккасарой тумани бўлими ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар асоссиз равишда расмийлаштирилмаган. 

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан тадбиркор аукцион орқали харид қилган мулкига ҳужжатлар расмийлаштирилди.  


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение