4-Noyabr, 2022-yil

Давлат идорасидан тадбиркорга 100 миллион сўм қарздорлик ундирилади

Наманган вилоятида фаолият юритувчи “Construction” (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича шартлар давлат идораси томонидан бажарилмаганлигидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият ва давлат таълим ташкилоти ўртасида пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ тадбиркор томонидан белгиланган ишлар амалга оширилган. Шунга қарамасдан, белгиланган тўловлар амалга оширилмасдан,  катта миқдордаги қарздорликка йўл қўйилган.

Шартнома бўйича тадбиркорнинг ҳуқуқини тиклаш мақсадида Бизнес-омбудсман томонидан Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан давлат таълим ташкилоти ҳисобидан Жамият фойдасига 100,1 миллион сўмлик қарздорликни ундириш белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение