31-Oktabr, 2022-yil

Тадбиркордан асоссиз ундирилган жарима қайтариб берилади

“Business” ишлаб чиқариш корхонаси (номи ўзгартирилган) солиқ бошқармасининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилиб, тадбиркорга нисбатан 27 миллион сўмдан ортиқ ҚҚС ва 5,4 миллион сўм жарима ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунга кўра, тадбиркордан жарима миқдори ундирилган. Таъкидлаш лозим, солиқ бошқармасининг мазкур қарори маъмурий суд томонидан кейинчалик ҳақиқий эмас деб топилган.

Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ундирилиган маблағлар корхонага қайтарилиши белгиланди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение