20-Oktabr, 2022-yil

Тадбиркорга амалга оширилган қурилиш ишлари учун қарз тўлаб берилади

Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Барҳаёт Нур” (номи ўзгартирилган) МЧЖ Навоий вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Навоий вилоят ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ҳамда Жамият ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ белгиланган қурилиш пудрат ишлари амалга оширилган, бироқ бажарилган ишлар учун тўлов амалга оширилмаган.

Бу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Кармана туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида суд қарори билан Жамият томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари учун 221,5 миллион сўм ундирилиши белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение