Наманган
вилоятида фаолият кўрсатувчи “Construction” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома
бўйича тўловларни давлат идорасидан ундиришда қийинчиликларга дуч келиб,
Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Хусусан, Жамият
ва Давлатобод туман мактабгача таълим бўлими ўртасида пудрат шартномаси
тузилган бўлиб, унга мувофиқ тадбиркор томонидан белгиланган ишлар амалга
оширилган. Шунга қарамасдан, белгиланган тўловлар амалга оширилмасдан, мактабгача таълим бўлими томонидан катта
миқдордаги қарздорликка йўл қўйилган.
Шартнома
бўйича тадбиркорнинг ҳуқуқини тиклаш мақсадида Бизнес-омбудсман томонидан
Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув
қарори билан Давлатобод туман Мактабгача таълим бўлими ҳисобидан Жамият
фойдасига 94,6 миллион сўмлик қарздорликни ундириш белгиланди.