30-Iyun, 2020-yil

Тадбиркорга 58,1 млрд. сўмлик имтиёз қўлланишили таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги ташрифлари давомида берилган топшириқларига асосан, Бизнес-омбудсман бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан вилоятда “Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳотчи” концепцияси тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Қувасой шаҳрида “Под ключ” (Fast-Track) усулида хитойнинг Shanghai Pony Technology Co.LTD компанияси томонидан “Кварц” АЖда кунлик 400 тонна хажмда янги флоат линияси қурилиши учун ўтга чидамли ғишт ва вентиляторларни олиб киришда “эркин омбор” божхона режимига расмийлаштиришда божхона хизмати ходимлари томонидан алоҳида ташкил қилувчи мустақил қисм сифатида қаралиб, божхона тўловлари ундирилиши талаб қилинаётган эди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган божхона юк декларацияларда “Части стекловаренной печи” товарининг ажралмас қисми сифатида таснифланган 8417805000 ТИФ ТН коди билан расмийлаштирилган “Огнеупорный шамотный кирпич” товарларини ТИФ ТН бўйича тўғри таснифланганлигига аниқлик киритиш мақсадида божхона қўмитасига бир неча хатлар киритилган. Ушбу хатлар асосида қўмита томонидан 01.05.2020 йилда хат билан Бутунжахон божхона ташкилотига ҳалқаро сўровнома юборилди.

Бутунжахон божхона ташкилотининг 2020 йил 29 майдаги жавоб хатига асосан юқоридаги “Части стекловаренной печи” товарлари 841790 товар позициясида таснифланиши тавсия этилган бўлсада, тадбиркорга ушбу имтиёз ўрганиш кунига қадар қулланилмаётганлиги маълум бўлди.

Натижада, Бизнес-омбудсман ва Божхона қўмитасининг аралашуви билан тадбиркорга қўшимча ҳисобланган 1,9 млрд. сўм божхона тўловлари бекор қилинди ҳамда божхона омборида сақланаётган қиймати 32,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган товарларига божхона тўловларидан 56,2 млрд. сўм имтиёз қўлланилиши белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение