14-Oktabr, 2022-yil

Жиззах вилоятидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Тадбирда Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж. Ходжаев, Бизнес-омбудсман Д. Касимов, вилоят ҳокими ўринбосари  Н. Нурматов, бошқа мутасаддилар ҳамда вилоятдаги 100 га яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.


Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, бир қатор соҳалар бўйича тизимли муаммолар кўтарилди.


Хусусан, Ғаллаорол туманида жойлашган “Ғаллаорол Калий Фосфад” МЧЖ томонидан унинг фаолият юритиш ҳудудигача олиб борувчи 2 км йўлни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан асфальт қилиш масаласи кўтарилиб, уни ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ берилди. Билдирилган барча мурожаат ва таклифлар ўрганиш учун қабул қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение