12-Oktabr, 2022-yil

Тадбиркор фойдасига 500 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни ундиришда кўмаклашилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) суд қарори ижроси таъминланмаганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йилдаги қарорига мувофиқ, Жамият фойдасига “Xorazm Temir Yo‘l Qurilish” УК ҳисобидан 482,9 миллион сўм қарздорлик ва 12,4 миллион сўм пеня ундирилиши белгиланган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Жамият томонидан Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилоят бошқармасига барча тегишли ҳужжатлар тақдим этилган. Шунга қарамасдан, суд қарорини ижроси таъминланмаган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан, Жамият фойдасига жами 500,7 миллион сўм ундирилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение