11-Oktabr, 2022-yil

Мари-Энн Биркен билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси С. Чакрабарти Лойиҳа офисининг ҳуқуқий эксперти Мари-Энн Биркен билан учрашди. 


Учрашувда суд ишларини юритиш, инвестиция низоларини ҳал этиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, суд қарорларини ижро этиш самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 


Бугунги кунда, илгари сурилган таклифларнинг амалий ижросини атрофлича таҳлил қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилган.



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение