8-Oktabr, 2022-yil

Тадбиркор фаолиятида ноқонуний текширув ўтказган мансабдор шахс жаримага тортилди

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлиги устидан мониторинг давомида давлат идорасининг мансабдори томонидан ноқонуний текширув ўтказилганлиги аниқланди.

Хусусан, Миришкор туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мансабдори А. А. (исми ўзгартирилган) томонидан тадбиркорлик субъектининг фаолиятида Бизнес-омбудсманни хабардор қилмаган ҳолда текширув ўтказилган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг қарори билан Миришкор туман СЭО ва ЖС бўлимининг санитария-гигиена бўлими мансабдори А. А. тадбиркорлик субъектининг фаолиятида ноқонуний текширув ўтказилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан 10,8 миллион сўмлик жарима жазоси белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение