7-Oktabr, 2022-yil

Тадбиркорнинг ҳисобрақамига қўйилган инкассо топшириқномасини бекор қилишда кўмаклашилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Alpha” МЧЖ (номи ўзгартирилган) ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномасидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият фаолиятида ўтказилган камерал солиқ текшируви натижаси бўйича Жамиятга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун 49,6 миллион сўм қўшимча солиқ ҳисобланган ва Жамиятнинг ҳисобрақамига инкассо топшириқномаси қўйилган. Жамият томонидан солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилганлиги ва ҳисобланган солиқларга тузатиш киритилганлигига қарамасдан, Жамиятнинг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномаси қайтариб олинмаган.

Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида Тошкент шаҳар ДСБ томонидан Жамият ҳисобрақамига қўйилган инскассо топшириқномаси қайтариб олинди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение