5-Oktabr, 2022-yil

Бизнес-омбудсман девонида янги тайинловлар


Бизнес-омбудсман Д. Касимовнинг буйруғи билан бир қатор шўъбаларга янги бош инспекторлар тайинланди.

Хусусан:

Хасанов Жамшид Олим ўғли Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимига тайинланди. Илгари Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган;

Саидов Шерзод Тоштемирович Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш шўъбаси бош инспектори лавозимига тайинланди. Илгари Ташкилий-назорат, маъмурий амалиётни мувофиқлаштириш ва коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси бош инспектори вазифасини бажарган;

Шукурова Гулжамол Баходировна Жамоатчилик билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимига тайинланди. Илгари Тадбиркорлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ўрнатиш шўъбаси етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение