3-Oktabr, 2022-yil

Тадбиркорга имтиёз қўлланилишида бюрократик тўсиқ бартараф этилди

Бухоро вилоятида фаолият юритувчи “Атлант” деҳқон хўжалиги (номи ўзгартирилган) солиқ органининг қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Вобкент туман давлат солиқ инспекцияси томонидан деҳқон хўжалигининг фаолиятида камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текширув натижаларига кўра, фермер хўжалигига нисбатан 29,3 миллион сўмлик солиқ ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бунда, солиқ органи томонидан фермер хўжалигига нисбатан солиқ имтиёзи, яъни айланмадан олинадиган солиқ ставкаси ноль фоиз миқдорида қўлланилиши инобатга олинмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, Вобкент тумани давлат солиқ инспекциясининг фермер хўжалигига нисбатан 29,3 миллион сўмлик солиқ ҳисоблаш тўғрисидаги қарори бекор қилинди.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение