22-Sentabr, 2022-yil

Текширув тартибини бузган назоратчи 12 миллион сўм жаримага тортилди

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар фаолиятидаги текширувларнинг қонунийлиги юзасидан мониторинг ўтказиш жараёнида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Osiyo” МЧЖнинг (номи ўзгартирилган)фолиятида солиқ органи томонидан белгиланган тартибни бузган ҳолда текширув ўтказилганлиги аниқланди.  

Хусусан, Чилонзор тумани ДСИ солиқ назорат бўлими катта инспектори А. А. (исми ўзгартирилган) томонидан Жамият фаолиятида текширув ўтказилган бўлиб, мазкур текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар ҳамда текширув натижалари Ягона давлат назорати тизимига киритилмаган. Шу билан бирга, солиқ органи масъул ходими томонидан текширув дастурида белгиланган масалалар доирасидан четга чиқишга йўл қўйилган. Хусусан, сотувчига нисбатан чекни бермаганлик учун маъмурий баённома расмийлаштирилган, бироқ аслида мазкур ҳуқуқбузарлик мутлақо бошқа шахс томонидан содир этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девонининг масъул ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, А. А.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари, яъни 12 миллион сўмлик жарима жазоси қўлланилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение