19-Sentabr, 2022-yil

Ҳокимлик тадбиркорнинг бузилган мулки учун 2,7 миллиард сўм тўлайди

Фарғона вилоятида фаолият юритувчи “Asia” МЧЖ (номи ўзгартирилган)  бузилган мулкига компенсация тақдим этилмаганидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Қўқон шаҳрида жойлашган Жамиятга тегишли бино-иншоотлар Қўқон шаҳар ҳокимининг 2009 йилдаги қарорига асосан бузилган. Аммо, бузилган мулкнинг бир қисми қопланмасдан қолган. 

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Қўқон туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида, Қўқон шаҳар ҳокимлигидан Жамият фойдасига 2,7 миллиард сўм компенсация ундирилиши белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение