18-Sentabr, 2022-yil

Давлат органи томонидан тадбиркорнинг асоссиз бекор қилинган рухсатномаси тикланди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи "Business" МЧЖ (номи ўзгартирилган) Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасини қароридан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Қурилиш бош бошқармаси томонидан Жамиятга тегишли объектни реконструкция қилишга рухсат берилган. Аммо кейинчалик Қурилиш бош бошқармаси томонидан рухсатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Бизнес-омбудсман томонидан Тошкент туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида, тадбиркорнинг рухсатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор ҳақиқий эмас деб топилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение