17-Sentabr, 2022-yil

“Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг шаффофлиги таъминланади


Тадбиркорлар текширувлар ҳақида тўлиқ маълумотни “Ягона давлат назорати” ахборот тизимини мобил иловаси, шунингдек, СМС-хабар ва Телеграммдаги @tekshiruvinfo_bot орқали олишлари мумкин.

“Ягона давлат назорати”да:

— давлат назорати функциялари;

— мажбурий талаблар;

— тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахсларнинг очиқ реестрлари юритилади.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение