15-Sentabr, 2022-yil

Тадбиркор фаолиятида ноқонуний текширув ўтказган мансабдор жаримага тортилди

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлиги устидан мониторинг давомида давлат идорасининг мансабдори томонидан ноқонуний текширув ўтказилганлиги аниқланди.

Хусусан, Учқўрғон туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мансабдори А. А. (исми ўзгартирилган) томонидан тадбиркорлик субъектининг фаолиятида текширув ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган:  

- текширув ўтказилиши юзасидан текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи қабул қилинмаган;

- текширув “Текширишларни рўйхатга олиш ягона тизими”дан рўйхатдан ўтказилмаган.

Тадбиркорлик субъекти фаолиятини ноқонуний равишда текширилганлиги учун Учқўрғон туман СЭО ва ЖС бўлимининг санитария-гигиена бўлими мансабдори А. А. Бизнес-омбудсман томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан 12 миллион сўмлик жарима қўлланилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение