14-Sentabr, 2022-yil

Текширув ўтказиш тартибини бузган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Бизнес-омбудсман томонидан доимий равишда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлиги устидан мониторинг амалга оширилади. Шунингдек, мониторинг жараёнида Қарши шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи А. А. (исми ўзгартирилган) тадбиркорлик субъектининг фаолиятида текширув ўтказиш тартибини бузганлиги аниқланди.

Хусусан, А. А. томонидан тадбиркорлик субъектининг фаолиятида паррандаларни етиштиришда ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текширув ўтказилган. Аммо текширув ўтказишда қуйидаги талаблар бузилган. 

Амалдаги тартибга кўра, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт. Акс ҳолда текширув ноқонуний ҳисобланади. Шу билан бирга, қонунчилик бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида ўтказиладиган текширувлар Бизнес-омбудсман билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Юқоридаги қонунбузилишлар юзасидан Бизнес-омбудсман девонининг ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида Қарши шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи А. А. маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан 1 350 000 сўмлик жарима жазоси қўлланилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение