13-Sentabr, 2022-yil

Тадбиркорга нисбатан қўлланилган таъсирчан солиқ механизми бекор қилинди

Хоразм вилоятида фаолият юритувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) объект фойдаланилмаётган сифатида эътироф этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Урганч шаҳар ҳокимининг ноқонуний қарори асосида Жамиятга тегишли ер майдони ер захира фондига қайтарилган. Натижада,  Жамият 1 йил давомида ушбу ҳудудда жойлашган объект бўйича қурилиш ишларини мунтазам равишда олиб бориш имкониятидан маҳрум бўлган. Кейинчалик мазкур объект Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан фойдаланилмаётган сифатида эътироф этилган.

Тадбиркорнинг манфаатида Бизнес-омбудсман томонидан Урганч туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида Урганч давлат солиқ инспекциясининг объектни фойдаланилмаётган сифатида эътироф этиш тўғрисидаги хулосаси ҳақиқий эмас деб топилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение