13-Sentabr, 2022-yil

Андижонлик тадбиркорнинг мурожаати ўрганилди

Интернет тармоқларида Андижон вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорнинг Андижон вилоят ҳокимлигининг ҳатти-харакатидан норози бўлиб қилган мурожаати тарқалган эди.

Ушбу мурожаат Бизнес-омбудсман ходимлари томонидан ўрганилганида, мурожаатчи Балиқчи туманида фаолият юритувчи “Чин метал бизнес” МЧЖ раҳбари экалиги аниқланди.

“Чин метал бизнес” МЧЖ томонидан “Бунёдкор электр сервис” МЧЖга 2022 йил март ойида 329 миллион сўмлик қурилиш материаллари етказиб берилган бўлиб, ушбу маблағлар бугунги кунга қадар “Бунёдкор электр сервис” МЧЖ томонидан тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-440-сон Қонуннинг 12-моддасига асосан, тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келадиган иқтисодий низоларни ҳал этишга тааллуқли шикоятлар Бизнес-омбудсманнинг кўриб чиқиш доирасига кирмаслиги белгиланган.

Шу билан бирга ушбу мурожаат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение