
Навоий вилоятида фаолият кўрсатувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Хатирчи туман халқ таълим бўлимидан шартнома бўйича қарздорликни ундиришда муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Хусусан, Жамият ва халқ таълим бўлими ўртасида пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ Жамият томонидан белгиланган ишлар бажарилган. Шунга қарамасдан, тўловлар амалга оширилмаган.
Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Хатирчи туман халқ таълим бўлимидан тадбиркор фойдасига 19,8 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди.
Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир