10-Sentabr, 2022-yil

Суд қарори билан давлат идорасидан тадбиркорга 606 миллион сўм ундирилиши белгиланди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатувчи “Business” МЧЖ (номи ўзгартирилган) шартнома бўйича тўловларни таълим муассасасидан ундиришда қийинчиликларга дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият ва Тахиатош туманидаги таълим муассасаси ўртасида объектни жорий таъмирлаш тўғрисида шартнома тузилган. Шартномага мувофиқ Жамият томонидан белгиланган ишлар тўлиқ бажарилганлигига қарамасдан, белгиланган тўловлар амалга оширилмаган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Нукус туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Тахиатош туманидаги таълим муассасаси ҳисобидан Жамият фойдасига 606 миллион сўмлик қарздорликни ундириш белгиланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение