8-Sentabr, 2022-yil

Тадбиркорга нисбатан хатолик билан ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи ЯТТ А. А. (исми ўзгартирилган) ортиқча ундирилган солиқдан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, тадбиркорнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилган бўлишига қарамасдан, тадбиркордан хатолик туфайли 10,4 миллион сўм айланмадан олинадиган солиқ тўловлари ундирилган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, хатолик билан ундирилган 10,4 миллион сўм солиқ тўловлари тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қайтарилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение