7-Sentabr, 2022-yil

Тадбиркорнинг ҳуқуқларини бузган мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Universal” МЧЖ (номи ўзгартирилган)  Навоий вилоят давлат архиви мутасаддиларининг ҳатти-харакатларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, Жамият раҳбари томонидан Навоий вилоят давлат архивига юборилган мурожаати ўрганиш учун қабул қилиниб, мурожаатни кўриб чиқиш муддатлари бузилган. Натижада, мурожаат бўйича жавоб хати тадбиркорга 17 кунга кечиктирилган ҳолда юборилган.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Навоий вилоят давлат архиви мансабдор шахси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение